Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги
Халқимиз пиллачилик билан азал-азалдан шуғулланиб келган ва бу анъана ҳамон давом этмоқда. Чунки, жаҳон ипак бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талаб юқори ҳисобланади.
Янгиариқ туманида ҳам даромад манбаи бўлган пилла етиштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Барнохон Қўчқорова туман маҳаллаларидаги ипак қурти боқилаётган инкубаторияларда бўлди.
Депутат иштироки билан жорий йилда туманда пилла етиштириш учун 2229-нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, улар 16-та илғор пиллакорларга бириктирилган. Депутат мазкур инкубаторияларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш шароитлари билан танишиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.
\