Кўчатлар парваришланди

 

ЎзХДП Деҳқонобод туман кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «9 май – Хотира ва қадрлаш» кунига бағишланган учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, партиямиз фаоллари ва ёшлар ХДП туман Кенгашига таклиф этилиб, «Хотира ва қадрлаш» куни мазмун-моҳияти юзасидан суҳбатлашилди.

Шундан сўнг иштирокчилар ташаббуси билан ХДП туман Кенгаши биноси ер участкасига туман ҳокимлиги томонидан экилган «Япон сакураси» дарахт кўчатлари парваришланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш