Тошкент вилоятида фахрийлар учрашуви

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан Фахрийлар кенгаши аъзолари ва фаоллари билан учрашув ўтказилди.

Партиянинг сайловолди дастурига таклифлар олиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши масъуллари, туман, шаҳар раислари,“Фахрийлар кенгаши” аъзолари ва фаоллари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Самимий мулоқот фикр-мулоҳазалар, таклифларга бой тарзда ўтди.

Масалан, Паркент тумани вакили Дилшода Мирзасаидова пенсионерлар учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар берилишини қонунан такомиллаштириш зарур деган таклифни билдирди. Қибрайлик фахрийимиз Носир Тоиров пенсионер ва нафақадаги инсонлар, ўзгалар парваришига муҳтож қатлам вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш лозимлигини сайловолди дастурига киритишни сўради.

Партия ғояларини аҳоли орасида тарғиб этишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол аъзолар учрашув сўнггида фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш