Ҳаётий таклиф ва ташаббусларсиз мақсадга эришиш қийин

 

Ўзбекистон ХДП ҳудудий кенгашлари олдида турган амалий вазифалар, депутатлик гуруҳлари фаолияти, ташкилий, мафкуравий ҳамда тарғибот борасидаги ютуқ ва камчиликлар. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Навоий вилоят партия кенгашида ҳудуддаги туман (шаҳар) партия ташкилотлари раислари иштирокида ўтказган мулоқотнинг асосий мавзуси ана шуларни ташкил қилди.

Мулоқот давомида жойлардаги партия электорати манфаатларига даҳлдор таклифлар, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ечим топадиган масалалар бўйича кенгаш раислари ўз мулоҳазаларини билан ўртоқлашди. Одамларнинг ишончини қозониш учун ўзгаришни ҳар бир партия фаоли ўзидан, ўз фаолиятидан бошлаши зарурлиги таъкидланди. Ҳаётий таклиф ва ташаббусларсиз кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.

Шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда уларнинг юртдошларимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Ҳар бир ўзгариш ва янгиликлар жамият ҳамда мамлакат ривожи учун амалга оширилаётгани юзасидан фикрлар билдирилди.

Иштирокчилар партия ишини янада жонлантиришга оид таклифларини ўртага ташлади. Улар келгусидаги устуворликлардан келиб чиқиб, муҳокама қилинди. Ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги реал ҳолат асосидаги таҳлилий ўрганишлар натижасига оид чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш