Соғлом она – соғлом оила

ЎзХДП Янгиер шаҳар кенгаши «Фаол аёллар» қаноти етакчиси шаҳар Кенгаши депутати Г.Боймирзаева томонидан «Соғлом она – соғлом оила» шиори остида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида ўтказилган кўрикка «Фазилат» ва «Шукрона» маҳаллалари хотин-қизлари ва уларнинг фарзандлари жалб қилинди.
Тиббий кўрик давомида шифокорлар хотин-қизларга ўз соғлиғига эътиборли бўлиш, соғлом турмуш тарзига риоя этишнинг муҳимлиги ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтишди.