Оила – инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳ!

 

Маълумки, 15 май жаҳон миқёсида Халқаро оила куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти кенгаши раиси З.Тўйева ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги маҳаллалар фаол хотин-қизлари билан тадбир ўтказилди.


З.Тўйева: “Оила – инсон учун муқаддас ва улуғ даргоҳ. Инсон шу даргоҳда туғилади, ўсади, вояга етади. Оилани бошқариш фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш масъулиятли вазифадир. Афсуски баъзан бу борада билим, тажриба ва тарбиянинг етарли бўлмагани туфайли кўпроқ ёшлар ўртасида ажрашиш ҳолатлари учраб туради. Буларнинг олдини олиш учун аёл оқила, жонкуяр бўлса, эр босиқ, жиддий, меҳрибон, фарзандлари, аҳли аёлига жонкуяр бўлиши керак.” – дея таъкидлади.

Тадбирга партиямиз сафидаги узоқ йиллар аҳил-иноқ турмуш қурган оилалар вакиллари таклиф этилиб, уларнинг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашилди. Мазкур мулоқот оилаларнинг янада мустаҳкамлигини таъминлашда ёшларда катта таассурот қолдирди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш