Коммунал хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Имомова ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммолар, улар томонидан тушаётган таклифлар, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг халқ билан ҳамкорлигини ўрганиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида бўлди.

Депутат “Уймовут”, “Сариосиё” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди. У ерда аҳолининг маиший, ижтимоий муаммолари билан қизиқди. Мазкур маҳаллаларда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ўрганди.

Шундан сўнг, жойларда масъуллар томонидан аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам турлари, қолаверса, қонун ва қонуности ҳужжатларининг жойлардаги ижроси билан танишиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Давлат кадастрлари палатаси ва Кадастр агентлигининг мутасадди раҳбарлари билан учрашди.

Бундан ташқари, депутат Д.Имомова Давлат дастурига мувофиқ қуриб, мукаммал таъмирга киритилган 4-умумий ўрта таълим мактабида ҳам масъуллар билан суҳбатлашди. Келгусида мазкур таълим даргоҳида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш