Жиззах шаҳрида ўрганиш ишлари давом этмоқда

 

Жиззах шаҳар Маданият маҳалласидаги сайловчилар билан депутат ёрдамчилари М.Саддинова ва С.Абдураззоқов, Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши раиси Н,Сиддиқов, шаҳар кенгаши депутатлари М.Имомов, Б.Тошпўлатовлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммолар, улар томонидан тушаётган таклифлар, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг халқ билан ҳамкорлигини ўрганиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди. У ердаги аҳолининг, маиший, ижтимоий муаммолари, маҳаллаларда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифати даражалари ўрганилди.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлов округларида аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни ҳал этишдаги ролини оширишга ҳамда уларнинг «маҳалладаги еттилик» билан ҳамкорлигини янада яхшилашга кўмаклашиш билан бир қаторда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў. Ўразбоев номига аҳоли томонидан 10 га яқин мурожаатлар тингланди. 3 та масала жойида ҳал этилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш