12 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди

Янгиариқ туман маҳаллаларида ишсиз, эҳтиёжманд, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари босқичма-босқич тарқатилмоқда.
Янгиариқ туманидаги "Чақир" маҳалласида бугун ўтказилган тадбирда ҳам 12 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланишига эришилди. Уларга Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати, Янгиариқ туман оила ва хотин -қизлар бўлими бошлиғи Барнохон Қўчқорова иштирокида субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди.
Бу ўз навбатида ишсизликни бартараф этиш, иш ўринлари яратиш ва камбағалчиликдан чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.