Медиага қадам 2

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган Медиага қадам лойиҳасида ёшларга медиа соҳасига кириш, мобилография, видеография, видеомакер, монтаж программалар, видео турлари бўйича бошланғич маълумотлар берилди.

Шунингдек яшил фон билан ишлаш, чироқларни тўғри ўрнатиш бўйича амалий маҳорат дарси бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳада ёшлар йил давомида қатнашиб, партия тизимида амалиёт олиб боришлари мумкин. Ўқув-машғулотлари доирасида монтаж программалар орқали сифатли роликларни тайёрлаш, Тошкент шаҳридаги диққатга сазавор жойларда ролик олиш бўйича ҳам билимлар билан ўртоқлаш режалаштирилган.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш