Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари ташаббуси билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида вилоят болалар шифохонасида байрам тадбири ташкил қилинди.
Шифо масканида даволанаётган кичкинтойларга партия гуруҳи аъзолари Ҳ.Негматова. Ж.Муродов ва Б.Тошпўлатовлар томонидан байрам совғалари топширилди. Тадбир сўнгида шифо маскани бош шифокори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳ.Алимова, партия ва партиядан сайланган депутатлар томонидан узоқ йиллардан бери ана шундай эътибор ва меҳрибонлик кўрсатиб келинаётганлигини эътироф этиб, самимий миннатдорлигини изҳор этди.
Депутатлар шунингдек, “Знайка” мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюриб, бу ерда тарбияланаётган кичкинтойларга ҳам байрам совғалари улашишди.