Соғлом она – соғлом оила

Ўзбекистон ХДП Бандихон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати И.Халматов томонидан туманидаги "Полвонтош" маҳалласида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактабида малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
"Соғлом она – соғлом оила" лойиҳаси доирасида ўтказилган кўрик жараёнида маҳалладаги 30 дан зиёд оилалар бепул шифокор назоратидан ўтказилди. Шифокорлар ҳамда депутат билан мулоқот вақтида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.