Билимдонлар аниқланмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан турли мавзуларда қизиқарли лойиҳалар ўтказиб келинмоқда. “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови шулар жумласидан бўлиб, куни кеча Наманган вилоят босқичида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Наманган Давлат Университети тадбирлар залида бўлиб ўтган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар иқтидорли йигит-қизлар иштирок этди.

Бу галги иштирокчилар истеъдоди, билими ва топқирлиги билан аввалги йиллардагидан-да етук ва салоҳиятли экани яққол кўзга ташланди. Шунинг учун ҳам ғолибни аниқлаш ҳакамларга осон бўлмади. 3 та туманнинг билимли ёшлари тўплаган баллари бир хил натижа кўрсатди ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан қўшимча саволлар берилиб, ғолиблар аниқланди.

Белгиланган шартлар бўйича энг юқори балл тўплашга муваффақ бўлган Норин тумани вакили Шоира Ҳасанова танловнинг мутлоқ ғолиблигини қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.

Кўрик-танлов якунида 5 нафар ёшларга партияга аъзолик гувоҳномалари берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш