Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан “Сиёсатчи аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси З.Н.Тўйева кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларга самимий тилаклар билдириб, омад тилади. Танлов қоидаларига мувофиқ, қатнашчилар 3 шарт бўйича ўз билимларини яна бир синовдан ўтказишди.
Қизғин ва кўтаринки кайфиятда ўтган кўрик-танлов якунларига биноан биринчи ўринни Ғиждувон тумани Педагогика коллежи ўқитувчиси Раҳимова Ситора Валижоновна, иккинчи ўринни Шофиркон туман 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Гулхаё Хайруллаева, учинчи ўринни Ромитан туман агротехнологиялар техникуми ўқитувчиси Дилдора Саломова эгаллади.
Ғолиблар партиянинг Бухоро вилоят кенгаши томонидан тайёрланган диплом ва совғалар билан тақдирланди.