Ўзбекистон ХДП Чиноз тумани кенгаши томонидан "Аёллар дафтари"да рўйхатда турадиган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш мақсадида "Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари" лойиҳаси доирасида "Мумтозбегим" номли ўқув марказида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида тизимли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янада такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда самарали идоралараро мувофиқлаштирувчи тизимни яратишни кўзлаб, кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбир сўнггида 6 нафар хотин-қиз партия сафига қабул қилинди.