Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари

Ўзбекистон ХДП Оққўрғон тумани кенгаши ва кенгаш депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги «Ишга марҳамат» мономарказида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турадиган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш мақсадида учрашув ташкил этилди.
«Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари» лойиҳаси доирасида ўтган мулоқотда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача белгиланган устувор йўналишлар ва комплекс чора-тадбирлар юзасидан тушунчалар берилди.
Мономарказда касб-ҳунарга ўқиётган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва ечими назоратга олинди.