Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгашида “Ўзбекистон ХДП томонидан ўз дастурий мақсадлари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб, аҳолини ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзусида онлайн ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Қашқадарё вилояти кенгаши масъуллари, туман, шаҳар партия ташкилотлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари ҳамда фаоллар иштирок этди.
Ўқув-семинарда масъуллар вилоятда ҳар бир ҳудудни ўзига хос бўлган ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа соҳадаги муаммоларини ўрганиб, сайловолди дастурига хос тарзда ечимлари билан олиб чиқишга ҳаракат қилишди.
Жумладан, маҳаллаларда коммунал соҳадаги камчиликлар, томорқада сувдан фойдаланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги қатор муаммолар, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш борасидаги, чегарада ҳаракатланишга оид ҳамда бошқа масалаларда тақдимотлар ўтказилди.