«Аср вабоси»га қарши мафкуравий кураш

 

Гиёҳвандлик иллати бугун минглаб одамнинг ёстиғини қуритиб, юзлаб оилани мураккаб вазиятга солиб қўймоқда. Ўрта асрларда инсоният ҳаётига жиддий хавф солган вабо ва ўлат каби офатлар ўрнини гиёҳвандлик балоси эгаллаб олди.

Мутахассислар ушбу аср вабоси деб аталган ушбу муаммога қарши нафақат тиббий жиҳатдан, балки маънавий, маърифий тарғибот тадбирлари билан ҳам қарши курашиб келмоқда. Олмалиқ шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 19-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида «Гиёҳвандликка қарши кураш» ойлиги доирасида ана шундай тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Соғлиқни сақлаш қўмитаси аъзоси Қизилгул Қосимова, шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси нарколог врачи Ш.Ҳасанов шунингдек, мактаб директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар, психологлар, кутубхона ходимлари, мактаб ҳамширалари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига берилаётган эътибор, ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида ўз фикрини билдирди. Бу ишлардан пировард мақсад, ёшларнинг турли ақидапарастлар тўрига илиниб қолмаслиги, уларни гиёҳвандлик ва оғуфурушликдан ҳимоялаш ҳамда йигит-қизлар қалбини турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш экани таъкидланди.

Ўз навбатида маърузачилар таҳлилий маълумотлар ва фактлар асосида гиёҳвандлик, тамаки ва алкоголь моддаларининг гирдобига тушган ёшларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар уларнинг умумий соғлигига, жумладан наслга, мия ва юрак қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга онгги ва тафаккурига ҳам жуда катта салбий таъсир ўтказиши ҳақида кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда тушунтириб ўтдилар.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш