«Ҳақиқат» ёшлари билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Мирзаобод туман кенгаши раиси Ш.Мамиров «Ҳақиқат» МФЙ ёшлари билан учрашув ўтказди. Унда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шароитлар ва имкониятлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, йигит-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариши учун яратилаётган шароитлар ва улардан ёшларнинг унумли фойдаланишига оид масалада фикр алмашилди.

Тадбирда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш