Ҳаётий тажрибалар муҳокамаси

 

Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол тумани кенгаши ҳамда тумани “Нуроний” жамғармаси бўлими, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кексалар, маҳалла фаоллари билан 15-сон мусиқа ва санат мактабида учрашув ўтказилди.

Учрашувда туман партия кенгаши раиси К.Усмонов, вилоят партия кенгаши депутати Ш.Сафарова сўзга чиқиб, маҳаллаларда эрта турмушнинг олдини олиш ҳақида сўз борди. Нотинч оилалардаги низолар ва оилавий ажримларни камайтириш, тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш, аҳолини, айниқса ёшларни ободонлаштириш ишларига ўргатиш, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, кексаларнинг ўгитлари, намунавий ҳаёт йўллари ва тажрибаларини аҳоли ўртасида кўпроқ тарғибот-ташвиқот қилиш лозимлиги таъкидланиб, қатор вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш