«Аёлларга кўмак» лойиҳаси ўтказилди (видео)

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва партиянинг Қонликўл тумани кенгаши томонидан Қонликўл тумани “Сары алтын” овул фуқаролар йиғини ҳудудида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида "Аёлларга кўмак" лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида Қонликўл туман Тиббиёт бирлашмасидан гинеколог, педиатр, офтальмолог, стоматолог, невропатолог, кардиолог, ортопед, УТТ ва бошқа мутахассислар томонидан кекса ёшдаги аёллар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Касаллиги аниқланган хотин-қизлар ва болаларга даволаниш йўлланмалар ва дори-дармонлар берилди.

Шунингдек, партия масъуллари ва депутатлар шу ҳудуддаги «Аёллар дафтари»да рўйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш