Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида ўтказилган йиғилишда партия Марказий Кенгашининг IХ Пленумида қабул қилинган қарорларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов партиямиз 2024 йил 27 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлар депутатлари сайловида фаол иштирок этишни эълон қилганини таъкидлади ҳамда шу билан боғлиқ вазифаларга тўлиқ тўхталди.
Хусусан, асосий календарь режасида белгиланган вазифалар, партиянинг сайловларда иштирокини мувофиқлаштириш бўйича сайлов штабларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини тўплаш ишларини ташкил этишда фаоллик кўрсатиш, одамларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтариш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда бошланғич партия ташкилотларининг навбатдаги умумий йиғилишлари, Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг конференцияларини ўтказиш масалалари бўйича ҳам қилишини зарур бўлган ишлар белгиланди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган йиғилишда партия туман, шаҳар кенгашлари раислари ва Қорақалпоғистон Республика партия кенгаши масъул ходимлари ўз саволларига тегишли жавоблар олди.