Янги Ўзбекистоннинг музаффар спортчилари Олимпиададаги зафарли юришларини давом эттирди.
Куннинг дастлабки қувончли воқеси қаҳрамони 2020 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби, оғир атлетикачи Акбар Жўраев. терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.
Эркин кураш бўйича -74 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Разамбек Жамалов чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди ва олтин медални қўлга киритди.
Бухоро бокс мактаби аъзоси, Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлган Абдумалик Халоков эса қирғиз спорти учун тарих ёзган Мунарбек Сейитбек Уулуни мағлубиятга учратиб, 7-олтин медални ҳисобимизга қўшиб қўйди.
Ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипова финал жангида тажрибали Альтея Лорен билан куч синашди.
Светлана Осипова 2023 йилги жаҳон чемпиони ва 2022 йилги Европа чемпиони, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори бўлган француз спортчисига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
Кунни Баҳодир Жалоловнинг олтини медали тугатди. Спортчимиз финал баҳсида боксчимиз испаниялик Аюб Гадфани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди ва иккинчи бор Олимп шоҳсупасини забт этди. 1-раундда икки мартда ҳатто нокдаун ҳолатига туширди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 8 тага етди.
Барча ватандошларимизга оламшумул ютуқлар муборак бўлсин!