Янги марралар сари руҳлантирган ташриф

 

Ҳар галгидек давлатимиз раҳбари Қорақалпоққа кўпдан-кўп истиқболли режалар билан келди. Бу бизни янги марралар сари руҳлантирди.

Мени энг қувонтиргани нима, биласизми? Мутасаддиларга тадбиркорлар билан ишлаб, ҳар бир туман кесимида “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастурини тайёрлаш вазифаси қўйилди. Бу дастур Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматларни ривожлантириш учун янги нафас олиб келади.

Қорақалпоқ элининг эртаси бугунидан яхши бўлиши учун катта марраларга ишора бу. Бошланган ишлар, албатта, бажарилади, кўплаб енгилликлар олиб келади, одамлар шундай бўлишига ишонади.

Йиғилишда айтилганидек, бунинг учун барча ҳамжиҳат бўлиб, фидокорона меҳнат қилиши зарур. Бу масалада депутатлар ҳам талабчан бўлиши лозим. Биз, партия фаоллари ҳамда депутатлар белгиланган вазифалар ижроси бўйича жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз керак. Бунинг учун бизда ҳуқуқий ваколат ва жамоатчилик олдида, албатта, мажбурият бор. Чунки партия фаоли сиёсий уйғоқ шахс бўлиши, амалий ҳаракатларимиз билан намуна бўлишимиз зарур.

 

Бибихан УТАМБЕТОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

«Ўзбекистон овози», 21.08.2023, №33

 

 

 

 

Теглар

Депутат Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш