«Маҳалла обод — юрт обод»
Юртимизда 24−25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши эълон қилинган. Ушбу ҳашар «Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида ўтказилмоқда.
Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, ташкилот ва корхоналар ҳудудлари, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштиришдан иборат.
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ходимлари ҳам эрта тонгдан кенгаш ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб боришди ва умумхалқ хайрия ҳашарига ўз ҳиссаларини қўшишди.