Мустақил юртнинг фаол аёли
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ва шаҳар кенгашлари томонидан Нодирабегим номидаги кутубхонада "Мустақил юртнинг фаол аёли: ҳуқуқий ва ижтимоий асослари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўз олган Наманган шаҳар кенгаши раиси Дилноза Ўринбоева, хотин-қизларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида сўзлаб берди. Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида хотин-қизларга алоҳида эътибор берилаётганлиги ва бу жараёнларда аёлларни кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчи бўлишлари хусусида батафсил тушунчалар берди.