Олотда ёш сиёсатчи мактаби ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Олот туман кенгаши томонидан туманнинг Маънавият ва маърифат маркази фаоллар залида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Туман кенгаши раиси Х.Нематов ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга кенг жалб қилиш ҳамда ёшларга оид қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, меъёрий ҳужжатлар ва партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни шакллантириш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Мулоқот давомида “Ёш сиёсатчилар мактаби”ни ташкил этиш таклифи илгари сурилди ва қатнашчилар томонидан маъқулланди. Бир гуруҳ ёшлар ўз хоҳишлари билан партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш