Хотин қизлар ҳуқуқий билимини ошириш ойлиги

 

ЎзХДП Ширин шаҳар кенгаши ташаббуси билан Ширин шаҳар “Ихтисослаштирилган мактаби” да хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида "Сиз ҳуқуқингизни биласизми" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда ЎзХДП Ширин шаҳар кенгаши раиси Н.Акрамова, шаҳар Кенгаши депутатлари, “Фаол аёллар” қаноти етакчилари ҳамда маҳалла аёллари қатнашишди.

Йиғилишда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, имтиёзли уй-жой, кредитлар ажратиш, ОТМ ларга кириш учун ажратилган имтиёзли квоталар ҳамда ҳомиладор ва ёш болали аёллар учун меҳнат қонунчилигида белгиланган меъёрлар ҳақида содда, халқчил тилда атрофлича маълумотлар берилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш