Сайлов ва ёшлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови жараёнларида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг электорал маданиятини оширишда сиёсий партиялар ва ёшлар ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида Ёшлар пресс-клубида “Сайлов ва ёшлар” шиори остида учрашув ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ёшлар билан партия сайловолди дастурида белгиланган долзарб вазифалар ижросини муҳокама қилди.
Савол-жавоб тарзида ўтган учрашувда ёшлар томонидан бир қанча таклиф ва янги ташаббуслар ўртага ташланиб, яқин истиқболда бу таклифларни амалиётга жорий қилиш юзасидан келишиб олинди.