Депутат маҳаллада

 

Ўзбекистон ХДП Қизириқ туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ю.Умбаров томонидан “Янги обод” маҳалласидаги 17-сонли мактаб ҳудудида маҳалла ва партия фаоллари иштирокида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўйича батафсил маълумотлар берилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Депутат бу йилги сайлов компанияси даврида ҳам Халқ демократик партияси аъзолари фаол тарғиботчи бўлиши лозимлигини таъкидлаб, партиянинг ғоя ва ташаббуслар, мақсад ва натижалари тўғрисида тушунчалар берди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш