Ўзбекистон ХДП Чимбой тумани кенгаши томонидан “Ёш сиёсатчилар мактаби” лойиҳаси доирасида “Сайлов ва ёшлар” шиори остида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Чимбой туман кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар агентлиги Чимбой тумани бўлими ва Чимбой туман партия кенгаши Сайлов штаби аъзолари ва волонтёр ёшлар иштирок этди.
Мулоқотда Ўзбекистон ХДП Чимбой туман кенгаши раиси Сидиқ Нурмамбетов ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбари Омирбек Толибековлар сўзга чиқиб, сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар, шу жумладан, аралаш сайлов тизими ҳамда партиянинг мақсад ва вазифаларини тушунтирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 12 қадамни ўзида мужассам этган сайловолди дастури ижроси амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.