Жонкуяр депутат муаммони ҳал қилди

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Бахтиёр Шамсутдинов учрашувларда аҳолини ўйлантираётган масалалар борлигини аниқлади. Масалан, 2-тор «Шофайзи» маҳалласидаги 44 хонадон 10-15 йилдан буён канализация тизимига уланмаган экан. Шаҳарнинг марказида жойлашган ушбу кўча аҳолиси турли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган. Депутат ташаббуси билан ушбу муаммо ўрганилиб, канализация ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 105 хонадондан иборат Шафайзи-2 тор кўчаси аҳолиси йиллар давомида кўча асфальтлаштирилмагани ҳамда электр тармоқлари эскирганини, симёғочлар яроқсиз ҳолга келиб қолганини маълум қилган. Мазкур масала бўйича ҳам депутат тегишли ташкилотларга сўров юборди. Натижада кўча тўлиқ асфальт қилиниб, янги электр узатиш трансформатори ўрнатилди. Ёғоч симёғочлар янги бетонли устунларга алмаштирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш