Ногиронлиги бўлган шахслар манфаати учун муҳим таклифлар илгари сурилди

Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Ихтиёр Қурчиев ташаббуси билан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомоллаштириш чора-тадбирлар тўғрисидаги” масала Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди

Йиғилишда дастлаб назорат-таҳлил натижалари кўриб чиқилди. ЎзХДП гуруҳи аъзоларининг қайд этишича, тумандаги жами 46 та ташкилот, корхона ва муассасаларда 42 та квоталанган иш ўрни тасдиқланган. Ҳозирда тумандаги 8 та ташкилотдаги квоталаланган иш ўринларида ногиронлиги бўлган фуқаролар ишлаб келмоқда. Лекин шунга қарамасдан, 3 та ташкилотда бирорта ҳам квоталанган иш ўринлари тасдиқланмаган.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази тумандаги квоталанган иш ўринларига тегишли тоифадаги фуқароларнинг ишга қабул қилиниши юзасидан етарли назорат ишларини олиб бормагани оқибатида ушбу йўналишдаги қарорларнинг бажарилишини таъминлаш иши ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Жумладан «Таза худуд» Улуғнор туман филиали, Улуғнор туман «Обордонлаштириш» бўлими ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказилган суҳбат давомида улар квоталаланган иш ўринлари тўғрисида етарли маълумот ва билимга эга эмаслиги маълум бўлди.

Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди, бу борадаги хато ва камчиликлар очиқ-ойдин муҳокама этилди. Билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. Масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.

Хусусан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари К.Набиев ўринбосари Н.Жобборова, А.Умаров, Ж.Сатторовларга ногиронликни белгилаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида давлат-хусусий ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан таъминланганлик даражасини доимий назорат қилиш вазифаси топширилди.

Халқ депутатлари назоратини олиб бориш кераклиги ҳамда масаланинг муҳимлигини инобатга олиб, уни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш