Ҳам дадил, ҳам тарихий қадам

 

Халқ депутатлари Кенгашига биринчи марта ҳоким раҳбарлик қилмайди. Кеча Ўзбекистонда янграган энг демократик хабар шу бўлса керак. Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова халқ депутатлари Кенгаши раиси мақомини депутатларга топширибди. Бу мамлакатимиз тарихида халқ вакиллари ўтирадиган Кенгашга ҳоким эмас, депутат бошчилик қилаётган биринчи ҳолат.

“Аввалги селекторда муҳтарам Президент билан суҳбат қилдик. Кеча бизга тавсиянома келди, Боёвут тумани халқ депутатлари Кенгаши алоҳида қилинади”, – дейди Ўролова. Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси мақомини бекор қилиш тажрибаси Сирдарё вилоятида, Боёвут тумани билан Ширин шаҳрида бошланди.

 

“Ўзбекистон овози”, 9.02.2022, №6

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш