Партия гуруҳи ҳисоботни кўриб чиқди

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари доимий комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорининг вилоят миқёсида бажарилиши бўйича бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Феруз Жабборовнинг ҳисоботи эшитилди.

Таҳлилларга кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча маълумотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда фаол қабул қилади. Боланинг онги, асосан 5-7 ёшда шаклланишни бошлайди. Таълим-тарбия ҳаётимиз, келажагимизга дахлдор масала ҳисобланади. Бу, албатта, мактабгача таълим тизимидан бошланади.

Мазкур қарор вилоятда соҳани янада такомиллаштириш, ривожлантиришга асос бўлмоқда. Ўтган беш йилда 2415 та мактабгача таълим ташкилоти (88 та давлат, 26 та хусусий, 124 та давлат-хусусий шериклик, 2227 та оилавий нодавлат) ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 2791 тага етказилди.

2017 йилгача вилоятдаги 803 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 652 тасида мактабгача таълим ташкилоти бўлмаган. Ҳозиргача уларнинг 560 тасида болалар боғчаси ташкил қилинди. Қолган 92 таси режа асосида ташкиллаштирилади.

Қўшма йиғилишда депутатлар томонидан таълим сифати ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилашга оид таклифлар билдирилди. Масалани сессия кун тартибига киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

 

Музаффар ТУРОПОВ

«Ўзбекистон овози», 23.02.2022, №8

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш