Ҳокимлардан яна бир ваколат олинмоқда

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартишлар киритилмоқда.

Унга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларидан бир қатор ваколатлар олинмоқда.

Биринчидан, биламизки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танловда ғолиб бўлганидан сўнг қўшимчасига яна ҳоким уни тасдиқлаши керак.

Энди бу ваколат ҳокимдан олинмоқда. Яъни, очиқ электрон танловда жисмоний ёки юридик шахс ғолиб бўлса, шунинг ўзи кифоя.

Иккинчидан, ер участкаларини ижарага беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан, шунингдек, электрон онлайн-аукцион воситасида амалга оширилган.

Энди ҳокимлар ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беролмаслиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Бу шуни англатадики, ер участкаларини ижарага бериш асосан очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион воситасида амалга оширилади.

Бундан мақсад шуки, фуқаролар ортиқча сарсон ва овора бўлиб юрмайди. Вақт кетгазиб ҳокимнинг эшигини пойлаб ўтирмайди. Электрон танлов ва аукцион орқали ерни ижарага олган бўлса-да, “ҳали ернинг тўлиқ эгаси эмас эканман”, - деган хавотирлардан халос бўлади.

 

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

«Ўзбекистон овози», 20.04.2022, №16

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш