Мард ўғлонлар шарафланди

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши вилоят Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда 14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Андижон шаҳридаги 528- Ҳарбий қисмда маънавий тадбир ўтказилди.

Унда вилоят кенгаши сектор мудири Ё. Мўминова, ёзувчи ва шоирлар Восит Аҳмад, Б. Солиевалар иштирок этишди. Аскарларни байрам билан табриклашиб, сиёсий партиялар, ватанпарварлик, ватан учун жон фидо қилган улуғ аждодларимиз тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди. Шоирларимиз томонидан юртни, унинг мард ўғлонларини мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.

Шунингдек, аскарларнинг шеърлари ҳам тингланди. Тадбир давомида савол-жавобларда фаол иштирок этган аскарлар партиямизнинг совғалари ва китоблар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш