Қуролли Кучларимизнинг барча мард ўғлонлари!

 

Барча юртдошларимизни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Юксак фахр ва ишонч билан айта оламанки, юртимиздаги ҳар бир ор-номусли, Ватанпарвар, эр-йигит, хоҳ у ҳарбий, хоҳ тадбиркор ва ёки ўқувчи бўлсин, ҳеч иккиланмасдан Ватани, Она-юрти учун жонини беришга тайёрдир. Бизни айнан шундай руҳда, ватанга муҳаббат билан тарбиялашди.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни, барча ота-оналаримизни, оилаларингиз, бутун халқимизни бугунги шону-шараф айёми билан яна бир бор табриклайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

Ҳурматли ҳимоячиларимиз! Аввало ҳар бирингиз ўз оилангизни ҳимоя қилиш масъулияти билан яшаб келаётганингиз учун Сизга ташаккур.

 

Мухсиддин Низомиддинов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори раҳбари,

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, депутат.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш