Саховат ва кўмак

 

ЎзХДП Когон туман кенгаши ташаббуси билан "Депутат маҳаллада" лойиҳаси асосида тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш мақсадида вилоят Кенгаши депутати С. Шарипова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З. Жаббаровалар тумандаги бир нечта оилаларга ташриф буюрди. Депутатлар тумандаги "Сиёзпоён" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2-гуруҳ ногирони З. Абдураҳмонова хонадонида бўлиб, совуқ ҳаво муносабати билан иситиш мосламаларнинг носозлиги туфайли ёнғин содир бўлганлиги аниқланди.

Уйни таъмирлаш учун "Саховат ва кўмак" ҳайрия жамғармаси томонидан маблағ ажратилиши туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилиши режалаштирилди.

Шу куни депутатлар ҳудуддаги "Чуқуркўл" маҳалласида истиқомад қилувчи 1-гуруҳ ногирони Р. Холиқова хонадонига ҳам ташриф буюриб, ҳолидан хабар олишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш