Фуқаролар мурожаатлари эътиборда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги "Фурқат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларини эътиборга олиб, бугунги кундаги долзарб масалалардан бири бўлган аҳолини электр энергиясига бўлган талаблари инобатга олинмоқда. Туман электр тармоқлари идораси ходимлари томонидан илгари яроқсиз ҳолга келиб қолган беш юз метр масофадаги симёғочларнинг электр ўтказгич симлари янгиланди.

Натижада аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжлари қондирилмоқда.

Ушбу хайрли ишларни юқори савияда сифатли бажаришда партиямиз вакилларидан иборат мутахассислар фаоллик кўрсатмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш