Сайёр қабул ўтказилди

 

Тошкент вилояти Пискент туман Дўстлик МФЙ ҳудудида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, котибият мудири Х.Каримов, туман Кенгаши раиси, депутат Д. Комиловалар ташаббуси билан туман ҳокимининг қурилиш бўйича муовини Б.Шерматов, туман маҳалла жамғармаси раҳбари Х.Болтабоев, туман газ бўлими раҳбари Д.Aбдуазимов, туман электр тармоғи раҳбари A. Aтаев ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.

Маҳалла фуқаролари мурожаатлари, уларни қийнаётган муаммолар депутатлар томонидан ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан белгилаб олинди.

Шунингдек, “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н.Убайдуллаева томонидан Оқтепа МФЙ да истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди ва эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган 10 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш