Когон туманида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Когон тумани кенгаши томонидан "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида "Чолоки" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олинмоқда. Вилоят Кенгаши депутати С. Шарипова шу мақсадда хонадонларга ташриф буюрди.

Лойиҳа доирасида маҳалланинг Қалқон кўчаси 2-уйда яшовчи Раъно Ашурованинг фарзанди мустақил юра олмаслиги сабабли, уйда тикувчиликни йўлга қўйиш учун кредит сўраган мурожаати атрофлича кўриб чиқилди. Масала ечими юзасидан тижорат банкига депутатлик сўрови юборилди.

 

 

 

Теглар

Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш