“Уйма-уй” лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгашидаги 2-Хонимқўрғон сайлов округи депутати Замира Шукурова тумандаги “Жайчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фарида Жўраева хонадонида бўлиб, миллий ҳунармандчилигимиз бўлган каштадўзлик, зардўзлик каби қўл меҳнати намуналари билан танишди.

Маҳаллада ҳунар ўрганиш истагида бўлган, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларга устоз-шогирд анъаналари асосида ўз ҳунарини ўргатаётган Фарида опа кўп йиллардан бери тикувчилик касби билан шуғулланиб, кўплаб аёлларни ҳунарли қилишда ўз кўмагини бериб келмоқда.

Депутат томонидан мана шундай чекка ҳудудларда касби, ҳунари билан ёшларга намуна бўлаётган тадбиркор хотин-қизларнинг кўргазмаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш