Муаммолар тизимли ҳал қилинади
Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида "Уйма-уй" лойиҳаси қизғин давом этмоқда. ЎзХДП Хазорасп туман кенгаши раиси, депутат М. Ваисов Боғдор маҳалласидаги 10 дан ортиқ хонадонларда бўлди.
“Яккатут” кўчаси 42-уйда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Анабиби Каримова, ушбу маҳалла “Боғдор” кўчаси 54-уйда яшовчи Ширин Саидова каби оғир шароитда қолган хотин-қизлар ҳолидан хабар олиниб, улар илтимосига асосан саховат ва кўмак ёрдами сифатида озиқ-овқат ва иссиқ кийимлар етказиб беришди.
Шунингдек, маҳалладаги 6 та хонадонда ишсизлик муаммоси борлиги сабабли туман Кенгаши депутати М. Ваисов туман бандликка кўмаклашиш маркази мутасаддиларига “Депутат сўрови” юборишга қарор қилди.