Ҳудудлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳолати ўрганилди

 

ХДП Урганч туман кенгашининг партия фаоллари ва депутатлар томонидан Республика Президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-215 –сонли “Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий – санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар” Дастури ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Бугунги кунда Урганч тумани марказидан олис бўлган чекка ҳудудлардаги 14 та маҳаллада замонавий тиббий пунктлар ташкил этилиб, контейнерлар ўрнатилиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган.

Бундай ёндашув натижасида одамларнинг узоқ йўл босиб туман марказига бориш, биргина ташхис учун навбат кутиб, қимматли вақтини йўқотишларига чек қўйилди. Айни пайтда беморларга ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатиш имкониятлари яратилди.

Ўрганишлар давомида “Чўлобод” маҳалласида жойлашган тиббиёт пунктида электр энергияси, сув билан таъминлашда камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Бу муаммоларни тезда бартараф килиш юзасидан туман ТТБ бош шифокорига мурожаат қилинди. Бош шифокор туман электр тармоқлари, газ идораси томонидан ушбу камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Бу масала ҳал бўлгунча қадар партия фаоллари назоратида бўлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш