Депутат ҳар жабҳада фаол бўлмоғи зарур!

 

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Нуриддин Холматов Шароф Рашидов туманидаги "Қангли" маҳалласида сайловчилар билан учрашди.

Учрашув давомида маҳалла фаоллари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2023 йилдаги устувор вазифалар юзасидан фуқароларга ҳисобот берилди.

Ҳудуддаги мавжуд муаммолар: йўл, электр энергияси, сув бўйича аҳволни яхшилаш чора-тадбирлари хусусида гаплашилди. Давра суҳбати тарзида кечган ушбу учрашув мобайнида фуқаролар мурожаатлари ҳам тингланди.

— Бугун биз кўпроқ ҳаракат қилмасак, аҳолига электр, сув вақтида етиб келмайди. Зеро, ишларимизни сарҳисоб қилиб кўрсаккина, хато ва камчиликларимизни англаймиз, — деди Нуриддин Холматов.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш