Тиббий тушунчалар берилди

 

Ўзбекистон ХДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси О. Носиров томонидан "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.

Унда Сўфиқишлоқ маҳалласида яшовчи 28 нафар аёллар оилавий поликлиникада бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 3 нафарига даволаниш учун йўлланма, 1 нафарига ордер, 12 нафарига керакли дори-дармонлар берилди.

Шунингдек, шифокорлар томонидан хотин-қизларга соғлом ҳаёт, соғлом турмуш ҳамда оналик ва болалик муҳофазаси юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш