Энг фаол депутатлар аниқланмоқда

 

Ўзбекистон ХДПнинг “Энг фаол депутат” кўрик танловининг Дўстлик ҳамда Бахмал туманлари босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзХДП фаоллари ҳам иштирок этиб, депутатларнинг ҳуқуқий саводхонлигини текширишди. Дўстлик туманида белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашган депутатлардан "Манас" сайлов округи депутати Мингжигитов Холбўта Улуғмуродович вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Қолган 2 нафар депутат турли номинацияларда ғолиб деб топилиб, ЎзХДП Дўстлик туман Кенгаши раиси М. Қудратова томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Бахмал туманида эса депутатлик гуруҳи азоларидан 7 нафари фаол иштирок этди. 3 та шарт бўйича куч синашган депутатлар орасида 6-“Темирқадам” сайлов округи депутати Рахманова Жамолой 43 балл билан вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Қолган депутатлар Бахмал туман кенгаши раиси Д. Мисиров томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш