Ёшлар парламенти сайловининг биринчи босқичи якунланди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловларнинг 1-босқичи якунланди. Сайловни ўтказиш бўйича (жами 22 та округда 44 та туман қамраб олинган) сайлов штаблари ташкил қилинди.

1-босқич шартлари ва талабларидан ёшларни бохабар қилиш мақсадида партия сайтида 31 маротаба, ижтимоий тармоқларда 355 маротаба ахборотлар бериб борилди. Сайловни ўтказиш ва номзодларга қўйиладиган талаблар бўйича тушунтиришлар бериш мақсадида 27 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди, 18 маротаба видеороликлар шаклида ёритилди. Шунингдек, 3 маротаба телеграм ижтимоий тармоғида овозли чат ташкил қилинди.

Сайловда иштирок этиш истагини билдириб 873 нафар номзод ҳужжат топширган ва шулардан 391 нафари хотин-қизлардир.

1-босқич якунларига кўра, уларнинг 413 нафари 2-босқичга ўтказилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш