Депутатлик назорати

 

“2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи томонидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда партия фаоллари ва депутатлар, соғлиқни сақлаш муассасалари бош шифокорлари ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари Р. Муртазаев Openbudget порталининг иш фаолияти, ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлашда порталнинг ўрни, маблағларниг самарали тақсимланишида, жойларга етиб боришида амалга оширилаётган ишлар ва бунда депутатларнинг ҳиссаси тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш